Академиянинг асосий мақсади лойиҳачи, монтажчи ва тизим интеграторларини саноат кондиционерлари ва профессионал дисплейлар билан ишлаш бўйича ўқитишдир. Академия бизнес соҳасига хизмат кўрсатиш учун ўқув маркази билан бирлаштирилган кўргазма майдони – шоурум форматида иш олиб боради.
Маросимни Ўзбекистондаги LG Electronics раҳбари Ли Санг Чол очиб берди: «Ўзбекистонда LG нинг B2B академиясини очиш биз учун катта шарафдир. Ишончим комилки, B2B академиясини, яъни шоурумнинг очилиши мижозларимиз ва ҳамкорларимизга LG нинг B2B секторидаги маҳсулотлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради. LG Electronics ҳам B2C, ҳам B2B сегменти фойдаланувчиларининг ҳаёт сифатини яхшилайдиган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва илгари суришда катта тажрибага эга. Биз ҳамкорларимизга маҳсулотларимиз қандай ишлашини, ишлаб чиқариш жараёнини қандай осонлаштиришимиз мумкинлигини ва маҳсулотларимиз қандай афзалликларга эга эканлигини кўрсатишни режалаштирмоқдамиз».
Очилиш маросимини LG Electronics нинг Қозоғистондаги офиси вакили, МДҲ саноат кондиционерлари инжиниринг бўлими бошлиғи Гангхван Сон давом эттирди. У меҳмонларни LG Business Solution маҳсулотлари билан таништирди ҳамда юқори даражадаги совитиш ва иситиш даражасига эга Multi V тижорат кондиционер тизими бошқа саноат кондиционерларига қараганда 10% юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Гангхван Сон ушбу маҳсулотнинг барча афзалликларини таъкидлаб ўтар экан, унинг ихчам ўлчами бинонинг ташқи ва ички қисмига осонгина ўрнатиш имконини беришини, VRF технологияси эса хладагентни назорат қилиши ҳамда оқилона энергия сарфланишини ва харажатларни тежаш имконини беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Меҳмонлар, шунингдек, LG нинг яна бир муҳим B2B йўналишидаги – видео деворлар учун 4K-экранлар, сенсорли интерактив доскалар, меҳмонхона ва тижорат телевизорлари ҳамда юқори сифатли OLED ва LED дисплейлари каби профессионал экранлар ва тижорат телевизорлари билан танишиб чиқишди.
B2B сектори учун LG маҳсулотлари аллақачон Ўзбекистондаги Hyatt Regency Tashkent, Intercontinental, Radisson Blu ва Hampton by Hilton Tashkent каби кўплаб меҳмонхона лойиҳаларида ўрнатилган.
Компания барча қизиқувчиларни академияга ташриф буюришга ва тақдим этилган барча LG технологиялари билан батафсил танишишга таклиф қилади.
Тижорий масалалар бўйича қўшимча маълумот олиш учун 78 150 40 22 (ички рақам: 150, 151) рақами ёки [email protected] электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Туркистон кўчаси, 12А, Platform бизнес маркази, 3-қават.
Реклама ҳуқуқи асосида