Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Малайзия ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқларини топширди

Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг келгуси режалари юзасидан фикр алмашилган.

56views0replies
0

Аввалроқ, Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Каромиддин Гадоев Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги протокол хизмати раҳбари Муҳаммад Айни Атанга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги ишончли ва истиқболли ҳамкорлик, ўзаро ҳурматга асосланган узоқ муддатли муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилган.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг келгуси режалари юзасидан фикр алмашилган.
Малайзия протокол хизмати раҳбари Ўзбекистонни тарихан кўп асрлик савдо ва маданий алоқалар, дўстлик ва маънавий яқинлик боғлаб туришини, Малайзия ҳукумати Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.
Ўзбекистон элчиси Малайзия Ташқи ишлар вазирлигининг фахрий меҳмонлар китобига ўз ёзувини қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, у шу кунга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 59 ёшда.
56views0replies
0

Комментарии