Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Spark ва Газель иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

234views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар Сергели туманида Spark ва Газель автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 04:55 атрофида Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Софдил кўчалари кесишган чорраҳасида 2000 йилда туғилган Д.М. бошқарувида бўлган Spark автомашинаси ва 1987 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган Газель юкмашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Spark автомашинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
234views0replies
0

Комментарии