Поиск
RUUZ

Общество

Мултирадар ўрнатилган ЙПХ автомобилини тўхтатиб, калитини олмоқчи бўлган ака-укалар қамалди — видео

Улар хизмат автомобилини тўхтатиб, ходим билан жанжаллашган. Суд ҳуқуқбузарларга жазо тайинланди.

293views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарёда мобиль комплекс билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб бораётган ходимнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган ака-укаларга нисбатан суд томонидан чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ хабар бермоқда.
Сурхондарё вилоятидаги М-41 халқаро автомобиль йўлида ЙПХ ходимлари мултирадар ўрнатилган автомобилда хизмат фаолиятини амалга ошираётган бўлган. Шу пайт мазкур йўлда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимларини тўхтатиб, улар билан жанжаллашган.
ЖИБ Денов тумани суди қарори билан ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
"Машинанинг ичидан калитни (мултирадар ўрнатилган ЙПХ автомобили калити — таҳрир) олмоқчи бўлиб, озгина тортишдик. ЙПХ ходимининг ишига ноқонуний аралашдик. Нотўғри иш қилганимиздан узр сўраймиз. Бошқа бу иш қайтарилмайди", - дейди ҳуқуқбузар ҳайдовчи.
293views0replies
0

Комментарии