Поиск
RUUZ

Интервью

Хитойдан келин қилган ўзбек оила ҳикояси

Хитойлик қизнинг Ўзбекистонга келин бўлгани, оилавий муносабатлар, ўзбек тилини ўрганиши ва уларнинг саргузаштлари кўпчиликка қизиқ. Биз ҳам ижодий жамоамиз билан хитойлик қиз келин бўлган хонадонга ташриф буюриб, улар билан эксклюзив интервью тайёрладик.

242views0replies
0

Асли хитойлик бўлган 26 ёшли Ли Тинг Хитойга ўқишга борган Муроджон Кенжабаев билан танишиб қолишади. Улар у вақтда Хитойдаги Гуанжоуда таҳсил олаётган бўлган. Уйланиш фикрини Муроджон уйдагиларига айтган вақт уларни кўндириш осон бўлмаган. Ота-оналарининг розилигини ёшлар 3 йил мобайнида кутган.
“Ҳар бир ота-она ўз фарзандига яхши бўлсин дейди. Ота-онам ҳам Кумушни бизни қишлоқ жойларида яшаб кета оладими, қийинчиликдан қўрқиб қочиб кетса, кейин қариндош-уруғни олдида гап бўламиз, деган хаёл ўтган”,- дейди Муроджон Кенжабаев.
Розиликлар сўнг, 2019 йилда Ўзбекистонда миллий удумлар асосида тўй ўтказилган. Ушбу тўйга ҳаттоки Хитойдан ҳам меҳмонлар келишган.
Ўша йили Муроджон Кенжабаев ўқиш учун Миср халқ республикасига кетган. Бу вақт Ли Тинг учун ҳақиқий синов бўлган. У ўзбек оиласидаги келинлик ҳаёти, қайнона-келин муносабатларини бошдан кечирган.
“Ўшанда Хитойга кетиб қолса керак, деб ўйлаганман, лекин йўқ, барча синовларни енгиб ўтдик,- дейди Муроджон.
Ли Тинг эса Европадан чиқиб тўғри Гулистонга келганини, ҳовлидаги ишлар ростдан кўплигини, аммо танани чарчатса ҳам юракни чарчатмаслигини таъкидлади.  
“Қайнона ойижоним ҳам 100 % ўзбек келинидек сўрамади. Аста-секин ўрганасан, деб барча нарсаларни сабр билан ўргатди”,- дейди Кумуш.
Мурождоннинг бувиси эса Кумушни меҳмонларни очиқ чеҳра билан кутиб олиши, тўй-маъракаларга бориши, уни ҳеч ким Хитойлик демаслигини фахр билан гапирди.
Ҳозирда бу ёш оиланинг Рушана исмли қизалоғи бор.
 Таъкидланишича, Кумуш Ўзбекистонга келганида ўзбек тилини умуман билмаган. У инглиз тили билганлиги учун хитой тилини инглиз тили орқали ўрганган.
Ҳаттоки, Ли Тинг (Кумуш) Сирдарёдаги мактабда болаларга хитой тилидан бепул дарс берган.
Аммо ёш оила болаларга билим улашиш йўлида кўп синовли кунларга ҳам дуч келган.
242views0replies
0

Комментарии