Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёнинг иккита туманига раҳбарлик қилган ҳоким 8,5 йилга қамалди

Шунингдек, Шўрчи тумани собиқ ҳокимига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

132views0replies
0

Пардаев Рустам Убодуллаевич / Худойберганов Бахтиёр Хаитович

Сурхoндарёнинг Денов, Қизириқ ва Шўрчи туманларининг собиқ ҳокимларига бир қатор айблар билан жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шўрчи тумани собиқ ҳокими Худойберганов Бахтиёр Хаитович ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “а”, “в”, “г” бандлари, 184-1-моддаси (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд унга 2 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.
Шунингдек, Денов ва Қизириқ туманлари собиқ ҳокими Пардаев Рустам Убодуллаевич ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
У суд ҳукми билан 2 йил 6 ой муддатга давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Р. Пардаев ва унинг ҳимоячилари томонидан биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция тартибида берилган шикояти Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилмоқда.
132views0replies
0

Комментарии