• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 декабря 2023

Тошкентда электр энергиясидан қарздорлар байрам куни тармоқдан узилиши мумкин

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ узилишларнинг олдини олиш учун қарздорлик бўлса, тўлашни эслатди.

27 декабря 2023
255
0
UzNews.uz

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Тошкентликларни байрам кунлари қарздорлик сабаб электр энергияси узилиб қолишидан огоҳлантирмоқда

Қайд этилишича, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (30 декабрдан 2 январгача) қарздорлик туфайли хонадонда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

“Узилишларнинг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, — дейилади хабарда.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

27 декабря 2023
255
0