Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонда 9 ой давомида 10 млрд сўмлик газ ва "свет" ўғирланди

"Ўзэнергоинспекция" истеъмолчиларнинг 9 мингтадан ортиқ ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлади.

66views0replies
0

"Ўзэнергоинспекция"

Жорий йилнинг шу кунига қадар "Ўзэнергоинспекция" томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Жумладан:
767 млн метр куб табиий газ (748 млрд 600 млн сўм) ва
335 млн киловатт-соат электр энергияси (251 млрд 900 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами  1 трлн 500 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, 2 минг 134 та маъмурий қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида 204 млрд сўм миқдоридаги жарималар ундиришга қаратилиб, “e-mamuriy ish” ахборот тизим орқали суд органларига юборилган.
Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 171 та ҳолатда 2 млн 823 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишини олди олинди.
“Аниқланган 7 минг 636 та объект бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва судларга ҳужжатлар тақдим этилган бўлиб, ушбу ноқонуний қурилишларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Айни вақтгача 91 та объект хавфсиз ҳудудларга кўчирилди”,- дейилади хабарда.

66views0replies
0

Комментарии