Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда ноқонуний майнинг ферма ташкил қилган аёл ушланди

У ўзига тегишли бўлган МЧЖ хўжалик ҳудудида 10 та майнинг қурилмасидан фойдаланиб, давлатга 4 млрд сўмга яқин зарар етказган.

213views0replies
0

Иллюстрация

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 48 ёшли (аёл) А.Г. ўзига тегишли бўлган МЧЖ хўжалик ҳудудида ноқонуний равишда "Майнинг" фермасини ташкил қилиб, жами 10 та майнинг қурилмасидан фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Майнинг ферма" фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 3 млрд 852 минг сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192/11-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Г.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ушбу шахс ЖКнинг 192/11-моддаси 2-қисми “а” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун БҲМнинг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
213views0replies
0

Комментарии