Поиск
RUUZ

Общество

Бу йил 11 минг нафар болага янги йил учун “Президент совғаси” топширилади — фото

Ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига “Президент совғаси” берилади.

213views0replies
0

uzedu.uz

Ҳар йилнинг сўнгидаги анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. 
Қайд этилишича, 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ҳамда "Меҳрли мактаб" ўқувчилари учун умумий ҳисобда 11 000 дона "Президент совғаси" тайёрланди.
"Президент совғаси" таркибига Ўзбекистон президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дарс магнит тахтаси ва бошқа совғалар, шунингдек, 12 ёшдан катта 1 600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.
“Президент совғаси” мамлакатнинг 10 та ҳудуди — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларига "Ўзбекистон ҳаво йўллари" орқали, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятларига ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари кузатуви остидаги автотранспорт воситаларида етказилиши режалаштирилган.
“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари тантанали тарзда топширилади.
213views0replies
0

Комментарии