• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 декабря 2023

Янги йил байрами арафасида жамоат транспортининг ҳаракат жадвали эълон қилинди

"Тошшаҳартрансхизмат" 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 2 январгача бўлган даврда ҳаракатланадиган жамоат транспорти жадвали ҳақида маълумот берди.

317
0
UzNews.uz

Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон фуқаролари 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олишлари ҳақида аввал хабар берган эдик. Шу билан бирга, 6 январь (шанба) иш куни бўлади.

Яқинлашиб келаётган узоқ дам олиш кунлари муносабати билан "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти янги йил кунлари жамоат транспорти ҳаракати жадвалини эълон қилди.

2023 йил 30 декабрь (шанба) – дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвалига мувофиқ ишлайди;

2023 йил 31 декабрь (якшанба) – дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвали бўйича ишлайди;

2024 йил 1 январь (душанба) дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвали бўйича ишлайди;

2024 йил 2 январь (сешанба) – дам олиш куни, жамоат транспорти тасдиқланган якшанба жадвалига мувофиқ ишлайди;

2024 йил 6 январь (шанба) иш куни, жамоат транспорти тасдиқланган иш куни жадвалига мувофиқ ишлайди.

317
0