Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда қисқа вақтли илиқ об-ҳаводан кейин ҳаво ҳарорати яна пасаяди

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2541views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 25 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +18...+23 даражагача кўтарилади.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, ҳарорат +8...+13 даража бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.
26-27 декабрь кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 26 декабрда республиканинг барча вилоятларида, 27 декабрда марказий вилоятлар ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, шимолда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даража, кундуз кунлари +8...+13 даража иссиқ, шимолда кечалари 0...-5 даража совуқ, кундуз кунлари +3...+8 даража илиқ бўлади.
28 декабрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. 29 декабрь куни эса совуқ ҳавонинг яна бир қисми республика ҳудудига кириб келади. Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат кундуз куни +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир кўринишида ёғади, баъзи жойларда қорга айланади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда 25 ва 28 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 26-27 ва 29 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Бугун кундузи ҳарорат +21...+23 даража илиқ бўлади. 26-27 декабрда ҳарорат кечалари +3...+6 даража, кундуз кунлари +8...+11 даража илиқ бўлади.
28 декабрда кундузи ҳарорат +13...+16 даражагача кўтарилади. 29 декабрда ҳарорат +5...+8 даража бўлади. 26-27 ва 29 декабрь кунлари шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
2541views0replies
0

Комментарии