Поиск
RUUZ

Реклама

Табиатдан соғликкача: Siberian Wellness ноёб органик мевали боғлар яратмоқда

Наманган вилоятида мевалари Siberian Wellness компанияси томонидан wellness-маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган мевали боғлар пайдо бўлди.

128views0replies
0

Siberian Wellness компанияси Наманган вилоятида ўзининг янги – органик қишлоқ хўжалиги қоидалари бўйича ўстириладиган мевали боғлар лойиҳасини тақдим этди. Компания ўз мевалари ва маҳаллий боғбонларнинг меваларини wellness-маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланишга имкон берадиган кенг кўламли ишлаб чиқариш мажмуасини қурмоқда.
Табиат ва экологик масъулиятга йўналтирилган ноёб лойиҳа
Компания томонидан органик қишлоқ хўжалиги қоидаларига риоя қилинадиган мевали боғлар яратилди – меваларни ўстиришда инсон соғлиги ва атроф-муҳитга зарар етказувчи компонентлардан фойдаланилмайди.
Майдони 415 гектарга етган мевали боғларда шафтоли, ўрик, нектарин, нок, бодом, олхўри ва узумлар етиштирилмоқда.
Табиат ҳақида қайғурган ҳолда яратилган органик боғлар ўзида табиий ритмлар ва илмий технологияларни бирлаштириб туради. Компания маҳсулотлар сифатини назорат қилишга имкон берадиган ноёб смарт-тизимларни ишлаб чиқиш учун агрономия ва информацион технологиялар соҳасидаги мутахассисларни жалб қилган.
Экологик мевали боғлардан мазали ва фойдали маҳсулотларгача
Ушбу ҳудуднинг ўзида компания ўз боғларида етиштирилган мевалардан хомашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш мажмуасини қурмоқда. Ҳозирда концентрланган олма шарбати ишлаб чиқарилмоқда, кейинги йилдан эса пектин, инулин ва капсуладаги БФҚларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Компания экологик масъулиятни биринчи ўринда сақлаган ҳолда, ўз қудуғидан бўлган сувни тозалаш учун махсус тизимдан фойдаланмоқда. Бу табиий ресурсларни асрашга имкон беради.
Халқаро сертификатлар – сифат стандартларига риоя қилинишининг тасдиғи
Компания хавфсизлик ва сифат стандартларига риоя қилиш шарофати билан халқаро бозордаги позицияларини мустаҳкамлашни давом эттирмоқда. Хусусан, Siberian Wellness бир нечта муҳим стандартлар бўйича сертификациялардан муваффақиятли ўтган:
Halal – МДҲ давлатлари, Туркия, Кўрфаз араб давлатлари, Малайзия ва Индонезияда қабул қилинган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасидаги юқори талабларга мувофиқликни тасдиқловчи сертификат;
ISO 14001 – корхонада экологик менежмент жорий қилинганлигини тасдиқловчи сертификат. Siberian Wellness ишлаб чиқарувида сувни тозалаш тизимининг тўлиқ цикли, барча чиқиндиларни тўлиқ назорат қилиш ва уларни алоҳида йиғишга риоя қилинади;
GLOBALG.A.P – маҳсулот хавфсизлик ва сифат даражасига жавоб бериши ҳамда экологик нормаларга риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги, шунингдек, боғ ишчиларининг хавфсизлиги таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Нуфузли стандарт бўйича сертификация жараёнидаги сертификат:
FSSC 22000 – Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича глобал ташаббус томонидан тан олинган озиқ-овқат хавфсизлиги сифати стандарти.
Ушбу сертификатлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хавфсизлиги ва юқори сифатининг тасдиғи ҳисобланади. Улар экспорт соҳасида компания учун янги имкониятларни очади ва халқаро стандартларга жавоб берувчи маҳсулотларни етказиб берадиган ишончли компания сифатидаги обрўни мустаҳкамлайди.
Бундан ташқари, компания маҳаллий аҳоли бандлиги учун имкониятларни тақдим этади ва минтақа иқтисодиётининг ривожланишига туртки бўлади.
Шу тариқа, Siberian Wellness нафақат муваффақиятли соғлом маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, балки меҳнат салоҳияти ва иш ўринларининг яратилишига ўз ҳиссасини фаол қўшиб боради.
Реклама ҳуқуқи асосида
128views0replies
0

Комментарии