Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда 12 ёшли қизни зўрлашга уринган 52 ёшли эркак қамалди

Қизалоқ судланувчининг қўшниси бўлган. Эркак қизалоқ ухлаб ётганида унга жинсий тажовуз қилмоқчи бўлган.

335views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилоятида суд 12 ёшли қизчага зўравонлик қилмоқчи бўлган 52 ёшли Т.Э.га ҳукм чиқарди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Nemolchi.uz хабарига кўра, жабрланувчининг онаси шу йилнинг июль ойида болаларни қўшнисига (судланувчининг қизи) қолдириб, опасининг тўйига борган. Қайтиб келганида, қўшнининг отаси (1971 йилда туғилган эркак) 12 ёшли қиз орқали жинсий эҳтиёжини зўрлик билан қондиришга уринаётганини кўрган.
Ўша куни маст ҳолатда бўлган судланувчининг сўзларига кўра, у ухлаб ётган қизнинг қўлидан телевизор пультини олмоқчи бўлган, бироқ унинг ҳаракати нотўғри талқин қилинган. Кейинчалик, тергов аниқлаганидек, масофадан бошқариш пульти ўша пайтда боладан уч метр узоқликда бўлган ва унинг бу гаплари исботланмаган.
15 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди ушбу шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.
У Жиноят кодексининг 25,119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
335views0replies
0

Комментарии