Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Янги йил муносабати билан арзонлаштирилган бозорлар ташкил қилинди — рўйхат

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахт туманларидаги 12 та деҳқон бозорларида ташкил қилинди.

185views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. 
Ташкил қилинган бозорлар ва уларнинг жойлашуви рўйхати қуйидагича:
— Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ;
— Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ;
— Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;
— Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ;
— Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;
— Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;
— Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;
— Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;
— Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;
— Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ;
— Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори” АЖ.
Дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрам арафаси маданий дастурларини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган. Деҳқон бозорлари Янги йилнинг 1 январь куни ҳам ишлайди.
185views0replies
0

Комментарии