Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда майнинг қурилмаси орқали давлатга 10 млрд сўмга яқин зарар етказган шахс ушланди

У ўзига тегишли бўлган хўжалик ҳудудида ноқонуний равишда 52 та майнинг ферма ташкил қилган.

123views0replies
0

t.me/cyber_102

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи 36 ёшли Э.М. ўзига тегишли бўлган "Gold Brand Mebel" МЧЖ хўжалик ҳудудида ноқонуний "Майнинг" фермасини ташкил қилиб, 24 дона "BlackMiner L1", 23 дона "AntMiner L7", 5 дона "Whatsminer M50" жами 52 та майнинг қурилмаларини шаҳар электр тармоқларига ноқонуний равишда улаб, иш фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланди. Жами 52 та майнинг қурилмасини ташкил қилганлиги маълум бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ Киберхавфсизлик Матбуот хизмати.
"Майнинг-ферма" фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб олиб, давлатга 9 миллиард 852 миллион 875.2 минг сўм зарар етказганлиги аниқланиб, майнинг қурилмалари ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192/11-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ҳуқуқбузарга ЖКнинг 192/11-моддаси 2-қисми “а” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун БҲМнинг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
123views0replies
0

Комментарии