• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 декабря 2023

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши аниқ бўлди

Президент 2024 йилда дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида фармон имзолади.

1599
0
UzNews.uz

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 ва 2 январь қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Президентнинг 2023 йилдаги байрамлар тўғрисидаги тегишли қарорига кўра, 30-31 декабрь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шундай қилиб, яқинлашиб келаётган байрамда ўзбекистонликлар иш ҳафтасидан қатъий назар кетма-кет 4 кун дам олади:

2023 йил 30 — қўшимча дам олиш куни;

2023 йил 31 декабрь — тақвим бўйича дам олиш куни;

2024 йил 1 январь (душанба) — қонунчиликка мувофиқ дам олиш куни;

2024 йил 2 январь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни.

Маълумот учун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январдаги дам олиш 6 январь, шанба кунидан кўчирилади.

1599
0