Поиск
RUUZ

Туризм

Намангандан икки халқаро шаҳарга учиши керак бўлган рейс Тошкентга кўчирилди

Бунга ёмон об-ҳаво сабаб бўлган. Энди йўловчиларнинг ўзлари мустақил равишда Тошкентга келиши керак бўлади.

108views0replies
0

Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли рейсларга чекловлар киритилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати. 
Қайд этилишича, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида HY9801/9802 Наманган – Пермь – Наманган, HY9805/9806 Наманган – Самара – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига/дан амалга оширилади.
HY9801/9802 авиақатновлари, Тошкент - Пермь - Тошкент йўналиши бўйича:
— Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 9:00 да;
— Пермга учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да;
— Пермдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 15:00 да;
— Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 18:10 да.
HY9805/9806 авиақатновлари Тошкент - Самара - Тошкент йўналиши бўйича:
— Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 19:35 да;
— Самарага учиб келиш маҳаллий вақт билан 23:05 да;
— Самарадан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 01:05 (эртаси кун);
— Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 04:30 (эртаси куни).
Юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб кетишлари тавсия этилади. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилади.
Таъкидланишича, рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта бронь қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдорини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
108views0replies
0

Комментарии