Поиск
RUUZ

Общество

“Жадидлар ғоялари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳамоҳанг” — президент

Президент жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарурлигини айтди.

132views0replies
18

president.uz

Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.
Президентнинг айтишича, Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда мамлакатга жадидлар каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
“Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади. Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир”, — деди президент.
132views0replies
18

Комментарии