• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 декабря 2023

Самарқандда майнинг қурилмаси орқали давлатга 2 млрд сўмдан кўп зарар етказган шахс ушланди

Ушбу шахс ЖКнинг тегишли моддасидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.

566
0
t.me/cyber_102

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли Ҳ.А. ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонида 21 та "майнинг" қурилмаларидан фойдаланиб "Майнинг-ферма" ташкил қилганлиги аниқланган, дея хабар бермоқда ИИВ Киберхавфсизлик бўлими Матбуот хизмати.

Унга кўра, фуқаро "Майнинг-ферма" фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб, 2 млрд 252 минг сўм миқдорида моддий зарар келтирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

566
0