Мамлакат аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи Янги йилни уйда оиласи билан нишонлашни ва энг яқинларига атиги 2-3 та совға беришни режалаштирмоқда. Бу йил энг кўп хоҳланган совғалар рўйхатида смартфонлар, ноутбуклар, соатлар ва, албатта, пул боп. Ёшлар смартфонларни хоҳлашади, аммо ўрта ва катта ёшдаги ўзбекистонликлар совға сифатида маиший техника олишдан хурсанд бўлишади. Ўтган йили энг кўп орзу қилинган совғалар китоблар ва iPhone смартфонлари эди.
Ўзбекистонликлар яқинларининг дидини яхши билишади – Янги йил олдидан харидлар рўйхати совғалар сифатида кутилаётган маҳсулотларга тўлиқ мос келади. Аммо агар респондентларнинг атиги 16 фоизи арча остида кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарларни кўришни истасалар, бундай совға бермоқчи бўлганларнинг сони 2 баравар кўп – мамлакат аҳолисининг 30 фоизи яқинларига кийим ва аксессуарлар беришни режалаштиришмоқда. Автомобиллар билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат – респондентларнинг 15 фоизи янги машинани совға сифатида олишни хоҳлашади, аммо яқинларига машина беришни режалаштираётганликларини иштирокчиларнинг 7 фоизи айтди.
«Бугунги кунда Uzum Market маркетплейсида 600 000 дан ортиқ товар номлари тақдим этилган, шунда ҳатто кичик аҳоли пунктларидаги фойдаланувчиларимиз ҳам бутун оиласи учун совғалар сотиб олишлари ва эртаси куни уларни олишлари мумкин. Бизнинг тажрибамиз ва сўров маълумотларининг кўрсатиши бўйича мамлакатнинг 2/3 аҳолиси байрамга ҳозирдан тайёргарлик кўрмоқда ва яқинларига совғаларни олдиндан сотиб олишмоқда. Янги йил байрамлари оилавий бюджетга оғир тушмаслиги учун эса фойдаланувчиларимиз буюртмаларни Uzum Nasiya дан муддатли тўловга олиши ва 5 декабрь куни Uzum Market да бошланган Янги йил савдосида иштирок этиб, минглаб товарлар орасидан совғаларни танлашлари мумкин», – дейди Uzum Market маркетплейсининг бош директори Илшат Хаметов.
Сўров маълумотларини Uzum Market статистикаси ҳам тасдиқлайди: декабрь ойида платформада смартфонлар ва маиший техника савдоси ноябрь ойининг шу даврига нисбатан 15 фоизга ўсди, кийим-кечак ва пойабзалга талаб 27 фоизга ошди, ширинликларни эса 2 баравар кўп сотиб олишмоқда. Маркетплейс фойдаланувчилари уйни безатиш ҳақида ҳам унутишмади – арчалар, чироқли маржонлар, байрамона дастурхонга яшил нўхат ва маккажўхори ҳам энг кўп сотилаётган маҳсулотлар қаторида.
Реклама ҳуқуқи асосида