• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 декабря 2023

Тошкентда аёл ҳайдовчи Tracker машинасида 2 нафар болани уриб юборди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1240
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида машина 2 нафар болани босиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 16:30 атрофида Юнусобод тумани 8-мавзе 16-уй қаршисида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Н.А. (аёл киши) Tracker автомашинасини бошқариб кетаётиб 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёдалар 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган М.А.лар тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1240
0