Поиск
RUUZ

Политика

“Прилепиннинг гаплари унинг шахсий фикри ва Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди” — Россия ТИВ

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва Россияни ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлади.

257views0replies
0

Москва 24/Роман Балаев

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Захар Прилепиннинг меҳнат миграцияси ва у билан боғлиқ Россия томонидан бошқа давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларини босиб олиниши ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

“Россия ва Ўзбекистонни ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари боғлаб туради ва бу шунчаки ёқимли ибора эмас. Улар чиндан ҳам юксалишда, Ўзбекистон президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йил октябрь ойида мамлакатимизга расмий ташриф билан келди. Кенгаш йиғилишида икки давлат раҳбарлари илгари сурган таклифлар шундан далолат беради”, — деди Мария Захарова.

Шунингдек, у ўзаро мажбуриятларга мувофиқ икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик суверенитетни ҳурмат қилиш, аралашмаслик, дўстлик ва яхши қўшничилик асосида қурилганини таъкидлади.

“Бундан ташқари, биз ҳар доим бир-биримизга ёрдам беришга тайёрмиз, бу бир неча бор амаллар билан тасдиқланган”, — дея қўшимча қилди ТИВ вакили.

Миграция мавзусига келсак, у Россия томони чет элдан, биринчи навбатда, дўст мамлакатлардан меҳнат ресурсларини жалб қилиш Россия ва бундай хизматларни экспорт қилувчи давлатлар манфаатларига жавоб беришини бир неча бор таъкидлаганини айтди.
Айни пайтда миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада тартибли ва ўзаро манфаатли бўлишини таъминлаш мақсадида бир қатор тартибга солиш, ташкилий, ахборот ва бошқа чора-тадбирлар бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Юқорида айтилганлар билан боғлиқ ҳолда, З.Прилепиннинг баёнотлари унинг шахсий фикри эканлиги, бу ҳатто Россия Федерациясининг расмий позициясини узоқдан ҳам акс эттирмаслиги аниқ”, — дея хулоса қилди Мария Захарова.

257views0replies
0

Комментарии