Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Хусусан, Наманганда қуйидаги парвозлар кечиктирилди:
— Flynas авиакомпаниясининг XY-652 Наманган - Жидда парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);
— Aeroflot авиакомпаниясининг SU-1971 Наманган - Москва парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);
— RedWings авиакомпаниясининг WZ-1124 Махачкала - Наманган - Махачкала рейси (самолёт Наманганда об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);
— Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9858 Уфа – Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган);
— Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9825 Наманган – Сочи парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);
— Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P-5382 Мадина - Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган). 5P-5381 Наманган – Мадина парвози Тошкентдан амалга оширилади, йўловчилар ер усти транспортида Тошкентга етказилади;
— Jazeera Airways авиакомпаниясининг J-663 Қувайт – Наманган парвози (самолёт Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган, йўловчилар Наманганга ер усти транспортида етказилади).
Фарғона аэропортида қуйидаги парвозлар кечиктирилди:
— Utair авиакомпаниясининг UT-789 Москва - Фарғона парвози (Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. UT-790 Фарғона - Москва парвози об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);
— S7 авиакомпаниясининг S76323 Иркутск – Фарғона – Иркутск парвози (Иркутсксдан учиш 22.12.2023 санасига Тошкент вақти билан соат 18:00га қолдирилди).