Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Пискент туманидаги товуқфермада ёнғин юзага келгани акс этган видео тарқалди. ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 21 декабрь куни "Култепа" МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида содир бўлган. Соат 15:20 да ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади.