Поиск
RUUZ

Общество

2024 йилдан “свет” ва газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади — қонун лойиҳаси

Ёқилғи-энергетика учун тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

874views0replies
0

Энергетика вазирлиги

“Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш такомиллаштириш тўғрисида”ги вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, қуйидаги объектларга ҳам ташқи реклама объектлари учун белгиланган оширилган коэффициент қўлланилади:
очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинчалик ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) жойлаштирилган видео-экранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад, график, матнли ёки бошқа реклама кўринишидаги маълумотларни (бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида) акс эттирувчи, шунингдек, ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён-атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминацион ва светодиодли лампалар шодаси.
Бунда реклама объектига сарфланадиган электр энергиясининг ҳисобини алоҳида ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали амалга оширилади.
Шунингдек, электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.
Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва беҳуда фойдаланганлик учун қўлланиладиган иқтисодий жарималар қўллаш тизимини такомиллаштирилади.
2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.
874views0replies
0

Комментарии