• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 октября 2021

“Ўзбекистонда бензин нархи бозор иқтисодиёти ва жаҳон котировкаларига боғлиқ” —   Энергетика вазирлиги

Вазирлик автобензин нархи ошишига муносабат билдирди.

6 октября 2021
400
0
autostrada.uz

Кеча, ижтимоий тармоқларда 1 литр АИ-91 бензин нархи 8100 сўмга чиққани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати бензин нархи ошишига муносабат билдирди.  

Қайд этилишича, президент ва Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан автомобиль бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган ва ушбу маҳсулотларни нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган.

“Натижада соғлом рақобат муҳити шаклланди ва истеъмолчиларга мақбул нархларда сифатли маҳсулотлар етказиб бериш йўлга қўйилди.

Жаҳонда нефтнинг котировкаси 15-20 фоизга ошишига қарамасдан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АИ-80 автобензиннинг нархини маҳсулотни ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенция) қилиш ҳисобига бир маромда ушлаб турилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, АИ-91, АИ-92, АИ-95 маркали автобензинларнинг асосий ҳажми импорт хом ашёсидан ишлаб чиқарилади ёки тайёр ҳолда бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб жаҳон котировкаларига боғланган ҳолда импорт қилинади. Шу боис ушбу маркали автобензинларнинг нархи бозор иқтисодиёти тамойиллари ҳамда жаҳон котировкаларига боғланган ҳолда эркин шакллантирилади.

6 октября 2021
400
0