Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзи асфальт кўрганмисизлар?" — вилоятлик блогерларни камситган тошкентлик блогер жазоланди (видео)

У вилоятлик блогерларни ўз вилоятига қайтиб кетишини ва ўша ердаги муаммоларини ёритиши кераклигини айтди.

6725views0replies
0

Twitter / Кадр из видео

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Bekofflive номи билан фаолият юритувчи блогер Бехзод Махамадбеков видеомурожаат қилиб, вилоятлик блогерларни Тошкентдаги камчиликлар ҳақида пост чиқармаслигини, ўзининг вилоятидаги муаммоларни олиб чиқишни айтди.

“Кўпинча шу вилоятдан келган блогерлар, Макаренко (блогер) ҳам Навоийдан, ”Тошкент шаҳримиз, дарахтларни кесиб ташлаяпсизлар, йўллар, асфальт, бизнинг шаҳримиз“, деб ҳокимни ёмонлаб қўйишади. Битта гапни айтиб қўяй сизларга: иложи бўлса, вилоятларингизга қайтиб кетинглар ва ўша жойдаги муаммоларни ёритинглар. Тошкентни тошкентлик блогерларга қўйиб беринглар. Жонга тегиб кетди. Ўзи сизлар асфальт кўрганмисизлар?! Келиб, тамагирлик қилиб, бир, икки сўм пул ишлаб, одам бўлиб қолдиларингми?", — дейди у.

Унинг бу чиқиши тармоқларда кенг муҳокама бўлди. UzNews.uz'га маълум бўлишича, блогер устидан бир нечта фуқаролар президент ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза беришган.
Қайд этилишича, 19 декабрь куни ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда блогер бу сўзларни жахл устида айтиб юборганини ва айбига иқрор бўлиб, бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини маълум қилган.
Суднинг тегишли қарори билан Бехзод Махамадбеков МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айбдор деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари (6,8 млн сўм) жарима жазоси тайинланган.
6725views0replies
0

Комментарии