• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 декабря 2023

Тошкентда 26 ёшли пиёда Spark уриб юбориши натижасида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

536
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 17 декабрь куни тахминан соат 01:50 атрофида Spark автомашинаси ҳайдовчиси Юнусобод тумани Кулолтепа кўчасида ҳаракатланиб кетаётиб пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

536
0