Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда ўзганинг номига кредит расмийлаштириб олган банкир қўлга олинди

У 50 ёшли мижознинг номига унинг розилигисиз кредит чиқариб, пулларни ноқонуний ўзлаштирган.

137views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 50 ёшли аёл С.Н. ариза билан мурожаат қилиб, унинг номига розилигисиз 15 460 000 сўм кредит расмийлаштирилиб олингани ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 27 ёшли Б.Б. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Б.Б. банк иш бошқарувчиси лавозимида ишлаб келиб, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро С.Н.нинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни ноқонуний ўзлаштирган.
 Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қонунга кўра, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

137views0replies
0

Комментарии