ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда давлат хизматчилари томонидан содир этилган ўғирлик ва коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хусусан, "Самарқанд сув таъминоти" Самарқанд шаҳар филиали раҳбари Ж.З. катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Шунингдек, хизмат мавқеидан фойдаланиб, "Карим қурилиш савдо" МЧЖ томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун ҳақиқий ҳисоб-китобларни яширишга ёрдам берган "Ҳудудгаз" Самарқанд филиали метрология хизмати раҳбари Р.Ж.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан ушланди.
Шу билан бирга, у юқори босимли газ тармоқларида юзага келган камомад ва эҳтимолий ўғирлик ҳолатлари мавжудлигини билса-да масофадан туриб газ тарқатиш станцияларидаги газ ҳисоблагичларига ташқи таъсир кўрсатган.
"Карим қурилиш савдо" хусусий корхонасининг ноқонуний фаолиятига "Нарпайтумангаз" бўлимининг яна бир бошлиғи З.А. ҳам кўмаклашиб, амалга ошириладиган текширув тадбирлари хусусида уларни олдиндан хабардор қилиб келган.
Яна бир ҳолатда, "Қурилишда тендер савдоларини ташкил этиш бўйича маслаҳат маркази" директори С.Г. бош ҳисобчи А.Ж. билан биргаликда марказнинг бюджет маблағларини ўзлаштирган. Улар 2016-2023 йиллар давомида 1,3 миллиард сўмни ўзлаштирган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.