Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда депутатларни сайлаш тизими ўзгартирилди

Ўзгартиришлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган хотин-қизларнинг сонини кўпайтириш ва бошқалардан иборат.

75views0replies
0

UzNews.uz

Президент томонидан имзоланган қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:
— Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;
— Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;
— партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;
— аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис палаталари томонидан 9 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади (илгари 15 нафар эди). Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида 5 йил муддатга ўтказилади.
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
  • Аҳолиси 2 млн нафаргача бўлган ҳудудлар – 30 тадан 40 тагача;
  • Аҳолиси 2-3 млн нафаргача бўлган ҳудудлар – 40 тадан 50 тагача;
  • Аҳолиси 3 млн нафардан ортиқ бўлган ҳудудлар – 50 тадан 60 тагача.
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
  • Аҳолиси 30 минг нафаргача бўлган ҳудудлар – 10 тадан 15 тагача;
  • Аҳолиси 100 минг-300 минг нафаргача бўлган ҳудудлар – 20 тадан 25 тагача;
  • Аҳолиси 300 минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудлар – 25 тадан 30 тагача.
Агар сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг 7 ва ундан кўпроқ фоизини фақат битта сиёсий партия тўплаган бўлса, унда депутатлик ўринлари сайловда сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган иккинчи сиёсий партияга ҳам тақсимланади.
Марказий сайлов комиссияси депутатлик мандатларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш тўғрисида баённома тузади.
Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Қонунчилик палатасининг камида 5 нафар депутати фракция тузиш ҳуқуқига эга (илгари камида 9 нафар эди).
75views0replies
0

Комментарии