Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Жами 7 нафар оила аъзоси заҳарланган. Вафот этганлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам бор.

125views0replies
0

UzNews.uz

Қорақалпоғистонда бир оиланинг 7 нафар аъзоси ис газидан кучли заҳарланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 11:45 ларда Чимбой тумани “Кеңес” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг хонадонида ўзи ва 6 нафар оила аъзоларининг хушсиз ҳолатда ётганлиги қўшнилари томонидан аниқланган.
Шу вақтда тез тиббий ёрдам шифокорлари чақиртирилиб, текширилганида ушбу хонадонда яшаган 1957 йилда туғилган М.Б., 1961 йилда туғилган З.М., 1986 йилда туғилган С.Б., 2008 йилда туғилган А.А. ва 2011 йилда туғилган М.А. вафот этганлиги аниқланган. Шунингдек, 1995 йилда ва 2000 йилда туғилган оиланинг икки нафар аъзоси бўлган йигитлар оғир аҳволда хушсиз ётганлиги аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу ҳолатда ис газидан заҳарланиш аломатлари мавжуд бўлиб, уйнинг иситувчи қозонхонаси уй ичида ёниб турганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Чимбой туман прокуратураси томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
125views0replies
0

Комментарии