Поиск
RUUZ

Общество

7-синф қизни турмушга беришаётгани ҳақидаги видеога расмий изоҳ берилди — видео

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

1737views1replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 2009 йилда туғилган, 7-синф ўқувчиси бўлган қиз унаштирилаётгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида бўлиб, масъуллар томонидан жойига бориб ўрганиш ўтказилган. Аниқланишича, қизчанинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросим эканлиги тўғрисида тушунтириш беришган. 
Масъуллар қизнинг ота-онасини мажбурлаб турмушга бериш учун жиноий жавобгарлик мавжуд эканлиги тўғрисида огоҳлантиришган. Шунингдек, қизнинг ота-онаси ўз тушунтиришида видеодаги ҳолат тўй ёки унаштирув маросими эмаслиги ва қизини эрта турмушга бериш нияти йўқлиги, унга таълим бериш ва шифокор бўлиб етишиши ниятида эканликларини маълум қилишган.
Шу билан бирга, республиканинг бу ҳудудида қизларни унаштирув маросимини эрта ўтказиш урф-одатлари қисман бўлсада,сақланиб келаётганини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз назоратини давом эттиради.
“Болалар омбудсмани қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларига мутлақо муросасиз бўлиб, шундай фикрда бўлган ота-оналарни никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш учун қонунан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантиради”, — дейилади хабарда.
1737views1replies
0

Комментарии