Поиск
RUUZ

Политика

Коррупцияга қарши курашишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган жаҳондаги энг фаол шахслар тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан биргаликда мазкур халқаро мукофотларни ўз эгаларига топширди.

264views0replies
0

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда БМТ вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашди.
– "Зеро, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчидир", - деди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу нуфузли мукофот орқали коррупцияга қарши курашишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган жаҳондаги энг фаол шахсларнинг эътироф этилиши 2003 йилда қабул қилинган БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси талабларини ҳаётга изчил ва тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилиши таъкидланди.
“Коррупцияга қарши курашдаги ютуқлар” номинациясида “Transparency International” халқаро ташкилотининг собиқ раиси Хосе Карлос Угас Санчес Морено (Перу) совриндор бўлди.
“Таълим ва академик тадқиқотлар” номинациясида Сингапур Миллий университети собиқ профессори Джон Куа (Сингапур) ва Загреб университети профессори Сунчана Роксандич (Хорватия) ғолиб бўлди.
“Коррупцияга қарши курашишда ёшлар ижоди ва фаоллиги” учун мукофотлар “Youth4IntegrityBuilding” нодавлат ташкилотига (Кения) – директор Дамарис Асвега ҳамда “All4Integrity” нодавлат ташкилотига – асосчиси Андре Корреа Д’Альмейдега топширилди.
“Инновациялар ва журналистик суриштирувлар” номинациясида суриштирувчи мухбир Клэр Рюкасл-Браун (Буюк Британия) ва Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги коррупцияга қарши курашиш бўлимининг собиқ раҳбари Фил Мейсон совриндор бўлди.
“Спортни коррупциядан ҳимоя қилиш” номинациясида мукофотларга журналист ва “BBC” бошловчиси Вайхига Мваура (Кения) ва “Central European News” ахборот агентлиги муҳаррири Шантану Гуха Рэй (Ҳиндистон) муносиб топилди.
264views0replies
0

Комментарии