Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи 12 метрлик монумент очилди — видео

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди.

98views0replies
0

Бугун, 19 декабрь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний қатнашди.
Шунингдек, тадбирда БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Александр Зуев ва хорижий мамлакатларнинг расмий шахслари ҳам иштирок этди.
Таъкидланишича, ушбу кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ўн икки метрлик композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади.
98views0replies
0

Комментарии