Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик таэквондочилар Жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқишди

Ўзбекистонликлар Taekwondo WT бўйича аралаш жамоавий йўналишдаги Жаҳон кубоги финалида имкониятни бой берди.

48views0replies
0

t.me/uzbtaekwondowt

Taekwondo WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Озода Собиржонова, Феруза Содиқова, Жасур Жайсунов ва Шуҳрат Салаев Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган аралаш жамоавий йўналишдаги Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Taekwondo WT  ассоциацияси хабар берди. 
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳал қилувчи баҳсда хитойлик спортчиларга қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз руҳда кечган жанглар мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистонлик спортчилар чорак финалда Марокаш, ярим финалда эса Кореянинг Daejeon Metropolitan City клубини мағлуб этишганди.
48views0replies
0

Комментарии