• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 декабря 2023

Президент 1200 та автобус сотиб олиб, уларни йўналишларга қўйиш бўйича топшириқ берди

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатнови икки баравар кўпайиши кутилмоқда.

336
0
president.uz

Ўзбекистонда транспорт хизматларининг ярми автотранспортга тўғри келади. Бу йил 1,5 мингга яқин автобус олиб келинган бўлса-да, ўсиш 5,5 фоиздан ошмаган. Бу ҳақда президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди. 

Қайд этилишича, транспорт вазирлигига яна камида 1 минг 200 та автобус сотиб олиб, йўналишларга чиқариш топширилди. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновлари 2 баробар оширилади.

Авиахизматлар бозорида ҳам рақобат пайдо бўлди, 6 та хусусий компания иш бошлади. Йил бошидан 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш очилди.

Шунга қарамасдан, соҳадаги хизматлар ҳажми 7,7 фоиз ўсган, холос. Транспорт вазирлиги олдига келгуси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.

336
0