Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатди — видео

Тошкент вилояти ИИББ ҳолатга изоҳ берди.

648views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида ИИО ходими ҳайдовчига электрошокер қўллагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилояти ИИББ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа бугун 18 декабрь соат 12:00 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудида содир бўлган. Унга кўра, шу куни хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи 1988 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси қоида бузганлиги учун тўхтатилган.
Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш берилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганида, ҳайдовчи ҳужжат беришдан бош тортиб воқеа жойидан кетиб юборган.
Шундан сўнг, шаҳар деҳқон бозори ҳудудида иккинчи марта тўхтатилган фуқаро огоҳлантирилиб, қонуний талабга бўйсуниши сўралганида, у ЙПХ инспекторини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, қаршилик кўрсатишда давом этган.
"Натижада, инспектор Ўзбекистон Республикаси "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга асосан, "электрошокер" қўллаган. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида қўшимча ўрганиш ишлари ўтказилмоқда", - дейилади хабарда.
648views0replies
0

Комментарии