Поиск
RUUZ

Реклама

MDS-Service: клиниканинг 25 йиллигида соғлиқ ҳақида қайғуриш ренессанси

Реставрация ишларидан кейин MDS-Service поликлиника бўлимининг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбир клиниканинг кумуш юбилейини нишонлашга биринчи қадам бўлди.

181views0replies
0

MDS-Service – 1996 йилда пайдо бўлган ва 1998 йилда расмий статусга эга бўлган Ўзбекистондаги биринчи хусусий кўп тармоқли клиника ҳисобланади. Бу фақатгина ном эмас, бу клиника ўз ютуқларида сақлаб келаётган биринчилик тимсолидир:
- тиббий хизматларнинг тўлиқ циклини тақдим этган биринчи бюджетдан ташқари клиника;
- шифокорлар юқори технологик диагностика ускуналарида ишлашни ўрганган ва дунёнинг етакчи клиникалари даражасида текширувлар натижаларини интерпретация қила олган биринчи клиника;
- текширувларнинг юқори технологик услубларини мамлакат аҳолисининг қурби етадиган даражада қилаётган биринчи клиника;
- мамлакатдаги энг яхшилардан бири деб баҳоланаётган биринчи нодавлат тез тиббий ёрдам.
Клиника учун 25 йил – бу кучга тўла, ёшлик ва мукаммалликка доимий интилиш давридир. MDS-Service Ўзбекистон клиникалари авангардида ва нафақат мамлакат ичида, балки унинг ташқарисида ҳам тан олинган етакчи бўлиб қолмоқда.
Ускуналарни янгилаш ва ходимларни ўқитишга, шунингдек, хизматлар турларини кенгайтириш учун доимий сармоя шарофати билан клиника тиббиёт саноатида етакчи позицияларни сақлаб келмоқда. Доимий реконструкция ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлиш клиника мижозларини қулайлик ва хизматларнинг тўлиқ спектри билан таъминлашга қаратилган.
25 йил ичида 25 миллиондан ортиқ беморлар ўз соғликларини MDS-Service профессионалларига ишонишди. Бу кўплаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир ходимнинг меҳри ва ёрдамини қайд этадиган таъсирли миқдордир.
Ëрдам олган ҳар бир бемор, ҳар бир соғайиш тарихи – бу бошқаларнинг ҳаётини яхшироқ қилишга бўлган меҳнат ва интилишдир. Клиника раҳбарияти ҳар бир ходимга бебаҳо меҳнати ва содиқлиги учун миннатдорчилик билдирди.
MDS-Service клиникасида тиббий хизматларнинг кенг спектри тақдим этилади:
- тез тиббий ёрдам;
- аниқ диагностика учун лаборатория;
- аппарат диагностикасининг кенг спектри, жумладан, МСКТ, МРТ, рентген, УТТ ва эндоскопия;
- турли йўналишлардаги 20 дан ортиқ мутахассисларга эга консультатив поликлиника;
- интенсив терапия ва реанимация хизматларини тақдим этувчи стационар: терапия, жарроҳлик, лапароскопик жарроҳлик, гинекология;
- массаж ва физиотерапия хизматларини тақдим этувчи реабилитация бўлими.
Булар билан бир қаторда, яқин орада ҳозирда қурилишнинг якуний босқичида бўлган, терапия ва неврологияга ихтисослаштирилган стационарни очиш режалаштирилмоқда. Стационар клиниканинг кенг хизматлар спектрини тўлдирган ҳолда, мамлакатдаги энг замонавий шифохоналардан бири бўлиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, MDS-Service клиникасида мамлакатдаги энг яхши хусусий тез ёрдам хизматларидан бири деб тан олинган тўртта катталар ва иккита болалар бригадалари мавжуд. Имкониятларни кенгайтириш ва самаралироқ ишлаш учун тез ёрдам машиналари қатори мунтазам равишда янги автомобиллар билан тўлдириб борилади.
MDS-Service тез ёрдам бригадалари нафақат шаҳарда, балки узоқ туманларда тиббий ёрдамга муҳтож бўлаётганлар учун ҳам тез ёрдам кўрсатади. Шифокорларнинг юқори малакаси ва замонавий ускуналар шарофати билан, MDS-Service тез ёрдам хизмати фақатгина шаҳарда эмас, балки бутун республика бўйлаб тиббий ёрдам соҳасида профессионаллик ва оперативликнинг белгисига айланди.
Клиника муваффақияти фақатгина хизмат кўрсатишнинг юқори даражаси билан эмас, балки замонавий хусусий тиббиёт шароитларида 25 йиллик тажрибага эга шифокорлар жамоаси билан ҳам баҳоланади.
MDS-Service клиникасининг шифокорлари – бу шунчаки мутахассислар эмас, бу юқори малакали ва катта тажрибага эга профессионаллардир. Уларнинг кўпчилиги юқори тоифаларга эга ва ўз йўналишларида тан олинган экспертлар ҳисобланади.
Клиникада тиббиёт фанлари доктори ва тиббиёт фанлари номзоди номига эга бўлган ҳамда дунёнинг илғор тиббиёт марказларида стажировкадан ўтган мутахассислар мавжуд. Улар нафақат сўнгги тиббиёт технологияларини кузатиб боришади, балки уларни амалиётда ҳам фаол қўллашади.
Очилишга бағишланган тадбирда ОАВ вакиллари, блогерлар, шунингдек, банк вакиллари ва MDS-Service клиникасининг амбассадори – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева қатнашди.
Бугунги кунда MDS-Service клиникаси юқори технологик текширув услубларини тақдим этиб, ҳар бир беморга эътибор ва профессионаллик намунаси бўлиб қолган ҳолда, инновацион ёндашувларни давом эттирмоқда ва «Инсон соғлиги ҳақида қайғуриш – бизнинг вазифамиз ва имтиёзимиздир» шиорига содиқ қолмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
181views0replies
0

Комментарии