Поиск
RUUZ

Погода

Бу ҳафта ўзбекистонликларни ўзгарувчан об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1994views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида ҳаво +8...+13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қор ёғади.
Эртага 19 декабрь куни нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.
Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлиши мумкин. Республика жануби ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
20-22 декабрь кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 20 декабрь-чоршанба куни республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида асосан қор ёғиши мумкин.
19-21 декабрь кунлари даврида ҳаво ҳарорати кечалари 0...+5 даража, шимолда -5...-10 даража совуқ, кундуз кунлари +2...+7 даража илиқ бўлади. Бу ушбу давр учун бўлган меъёрий қийматлардан +2...+3 даражага паст.
22 декабрдан ҳарорат кўтарила бошлайди, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +7...+9 даража илиқ бўлади. Ҳавонинг исиши кейинги дам олиш кунларида ҳам давом этади.
Республиканинг баъзи жойларига туман тушади. 18-19 декабрь кунлари айрим жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +9...+11 даража илиқ бўлади.
Эртага 19 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража, кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.
20-22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Ҳарорат кечалари асосан -2 даража совуқ, +1 даража илиқ, кундузи 20 декабрда +3...+5 даража илиқ бўлади. 21-22 декабрь куни +7...+9 даража илиқ бўлади.
1994views0replies
0

Комментарии