Поиск
RUUZ

Общество

Шаҳрисабздаги мактаб ўқувчиларига жисмоний тарбия дарси поли чириб кетган спортзалда ўтилди

Қашқадарё ХТБ нима сабабдан ўқувчилар яроқсиз спортзалда шуғулланишганини маълум қилди.

414views0replies
0

Kun.uz

Аввалроқ, иштимоий тармоқда Шаҳрисабздаги 58-мактабда ўқувчилар поли чириб кетган спортзалда шуғулланишаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Айтилишича, тумандаги "Ғилон" МФЙ Ғилoн қишлоғида жойлашган ушбу мактаб ҳозирда тегишли масъуллар иштирокида ўрганилмоқда.
Маълумот берилишича, мактаб учун 2014 йилда 200 ўринли янги ўқув биноси қурилган. Мавжуд 2 та 240 ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланган.
Мактабнинг 12х24 метр ўлчамдаги спортзали 2007 йил қурилган. Мактаб тоғли ҳудудда жойлашганлиги, ер ости сувлари ер юзасига яқинлиги, намгарчилик юқорилиги натижасида спортзалнинг пол қисми жуда тез вақтда яроқсиз ҳолатга келган.
“2022 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан мактаб спортзалининг пол қисмини янгидан таъмирлаш режалаштирилган.
Ҳозирда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, мактаб спортзалини бирламчи таъмирлаш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.
414views0replies
0

Комментарии