Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада эр-хотин ва уларнинг икки вояга етмаган қизлари ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

329views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эр-хотин ва уларнинг икки қизи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 15 декабрь куни соат 13:00 ларда Ўзбекистон тумани "Обод" МФЙдаги уйлардан бирида содир бўлган. Мазкур уйда яшовчи эр-хотин ҳамда уларнинг вояга етмаган икки қизи ётоқхонада ис газидан заҳарланишган.
Аниқланишича, марҳумлар истиқомат қилган хонадоннинг ётоқхона ва ювиниш хоналари қўлбола усулда темирдан ясалган иситиш печига табиий газ тармоғи тортилиб, иситиб келинган.
Ёнғинга қарши кураш жамияти туман ҳудудий бўлими техник хавфсизлиги муҳандисининг хулосасига кўра, кўздан кечиришда мазкур қўлбола иситиш печларида табиий газ ёқилган ҳолатда бўлганлиги, унинг дуд бўрони ностандарт ҳолатда ташқарига чиқарилганлиги ва натижада газ тўлиқ ёнмасдан, ис гази назоратсиз тарқалишига сабабчи бўлгани кўрсатилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқароларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатидa, юзага келганлиги аниқланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
329views0replies
0

Комментарии