Поиск
RUUZ

Туризм

Индонезиянинг “Batik Air” авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

“Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур" йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.

73views0replies
0

Аввалроқ, “Batik Air” авиакомпанияси Тошкентга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:58 да “Batik Air” авиакомпанияси борти “Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур” йўналиши бўйича илк парвозни амалга ошириб, Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Қайд этилишича, “Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур" йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига бир марта жума кунлари Boeing 737 ва Airbus А330 самолётларида амалга оширилади. Келажакда авиаташувчи рейслар частотасини ошириш ҳамда минтақадаги йўналишлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, "Batik Air" - Индонезиянинг "Lion Air" лоукостер авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. Бош қароргоҳи Жакартада жойлашган авиакомпания мунтазам равишда ички ва халқаро рейсларни амалга оширади.

73views0replies
0

Комментарии