• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 декабря 2023

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бериш муддатини узайтирди

Афғонистон томони энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан соҳадаги инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.

213
0

Афғонистон энергетика компанияси ДАБС матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни 2024 йилгача узайтирган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 декабрь куни Миллий электр тармоқлари ва Афғонистоннинг ДАБС энергетика компанияси вакиллари Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш масаласини муҳокама қилган.

ДАБС президенти электр энергияси тарифларини пасайтириш, компания ходимларининг виза муаммоларини ҳал қилиш ва "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси ҳақида гапирди.

Афғонистон томони энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовдан мамлакатда аҳоли хонадонлари, тадбиркорлар ва давлат муассасалари электр энергияси тақчиллигига дуч келаётгани сабабли энергетика соҳасидаги инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.

Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотида техник муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Шу билан бирга, вазир учта энергетика объекти таъмирлангач, электр энергияси таъминоти тикланишини қайд этган.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат электр энергиясини Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан юқори нархда сотиб олади ва электр энергияси эса газ ва нефть орқали ишлаб чиқарилади, бу эса таннархни оширади.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги раҳбари Афғонистондан кўмир ва нефть сотиб олишга ҳам тайёрлигини билдирди.

213
0