“Бола йиқилган. Кўрганлар, гувоҳлар бор. Қайнонам ўртага тушиб, шу ишларни қилган. Улар туҳмат қилишяпти”, — дейди боланинг отаси. Маълум бўлишича, у аёли билан бир йил аввал ажрашган. Бола онаси билан бирга яшайди.
“Неварамдан сўрасам, ”Дадам урди. Мен урганимни ҳеч кимга айтма. Агар айтсанг, милиция сени қамайди, деб қўрқитди", деди. Кейин, мен қўрқма, тўғрисини айт болам, десам ҳам дадам урган, деяпти. Қизим куёвим билан 8 йил яшади. Ҳар ҳафтада икки, уч марта ваҳшийларча калтакларди. Видеони биз олганмиз, рост. Лекин, уни тарқатиб юбормаганмиз. Бир хожи-онага куёвимга насиҳат беринглар, деб бергандим. Ким тарқатганини билмадим”, — дейди боланинг бувиси.