Поиск
RUUZ

Общество

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси 18 декабрь куни чақирилади

Сенаторлар “2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги, “2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги, солиққа оид қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқаларни муҳокама қилади.

59views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисини 2023 йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
“2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги, “2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Сенаторлар ялпи мажлисда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқадилар.
Шунингдек, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Айрим қонун ҳужжатларга республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар ҳам муҳокама этилади.
59views0replies
0

Комментарии