• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 декабря 2023

Украинада депутат сессия пайтида гранаталар портлатди — видео

Ҳодиса оқибатида 26 киши яраланган, 6 кишининг аҳволи оғир.

408
0
Видеодан кадр

Украина ғарбидаги Закарпат вилоятидаги қишлоқ кенгаши йиғилишида депутатлардан бири гранаталарни портлатиб юборди. Бу ҳақда Ukarina.ru нашри ёзмоқда.

Украиналик маҳаллий депутат сессияси вақтида залга кириб, бир нечта гранаталарни портлатган. Оқибатда 26 киши яраланган, 6 кишининг аҳволи оғир. Ижтимоий тармоқларда депутат гранаталарни портлатгани акс этган видео ҳам тарқалди. Видеода депутат хотиржам ҳолда гранаталарни полга ташлаганини кўриш мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, гранаталарни "Слуга народа" партиясидан Керецков қишлоқ кенгаши депутати Сергей Батрин улоқтирган.

Қайд этилишича, депутатнинг ўзи тирик қолган. Аммо, оғир тан жароҳати олган.

Воқеа жойида барча тегишли хизматлар, полиция тергов гуруҳи, портловчи моддалар бўйича экспертлар ва криминологлар ишламоқда. Бирламчи тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

408
0