• 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 декабря 2023

Хоразмда болаларни уриб дарс ўтган тарбиячилар ишдан бўшатилди — видео

Болалар боғчаси ходимлари болаларга қўпол муомала қилишган, жумладан, қулоқларини тортиб, бошининг орқа қисмига урган ва тепган.

895
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳолат Урганч тумани 23-сон мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ушбу вазиятни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол хато ва камчиликлари учун ёрдамчи мазкур МТТ тарбиячилари Р.М. ва А.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

895
0