Эрон ҳукумати 33 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга визаларни бекор қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги мамлакат маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Аззатуллоҳ Зарғамий баёнотига таяниб, ёзмоқда.
Унга кўра, Эрон вазирлар маҳкамаси сайёҳлар учун виза тартибини бир томонлама бекор қилишга қарор қилган. Бу қарор сайёҳлар сонини оширишга қаратилган.
Рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва бошқалар ҳам киритилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг саккиз ойида Эронга 4,4 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 50 фоизга кўпдир.